Тавсия қиламиз

Илк қадамни тўғри қўяйлик

Мақолалар access_time3-апрел 2018, 08:37

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «…эркаклар аёлларга раҳбардир»…

ЙУЛДАГИ ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

Мақолалар access_time20-сентябр 2017, 13:43

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:  "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени…

Абитуриентлар учун дуолар тўплами

Мақолалар access_time29-июль 2017, 12:45

Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.…

Тавбанинг вожиблиги

access_time10-июль, 10:05 visibility980

  Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун базиларини зикр қиламиз. 
   Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади :

  "Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар ! Шоядки, зафар топсангизлар" (Нур сураси, 31-оят). 

Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади : 
"Эй иймон келтирганлар!
 " (Таҳрим сураси, 8-оят). 
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

"Эй одамлар ! Аллоҳга тавба килинглар ! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қиламан", дедилар". 
Муслим ва Термизий ривоят қилишган. 
Тавбанинг вожиблигига мусулмон уммати ижмоъ қилган.    Чунки гуноҳлар бaндани Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи ва ҳалокатга олиб борувчидир. Шунинг учун ҳам улардан қочиш ва тавба қилиш вожиб бўлади. 
  Тавбани давомли равишда қилиш вожибдир. Зеро, банда ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳекордир. У азолари билан гуноҳ қилишдан сақланган чоғида ҳам қалбида гуноҳни режа қилиши мумкин. Ундан ҳам сақланганда, шайтоннинг васвасасига йўлиқиши бор. Бунга ўхшаш нарсалар анчагина.
   Шунинг учун ҳам давомли равишда тавба қилиб туриш лозим. Бу иш ўта муҳим ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишни ҳар куни қилиб турганлар. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
"Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш марта исиғфор айтиб, тавба қиламан", дедилар". 
Бухорий ривоят қилган. 

"Руҳий тарбия" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР