Тавсия қиламиз

Сиз туфайли бир кишининг ҳидоят топиши қизил туяларга эга бўлишингиздан яхшироқдир

Мақолалар access_time19-ноябрь 2019, 11:53

      Шуни унутмаслик керакки, мусулмон одам ўзга дин вакиллари…

Ажойиб дуо.

Мақолалар access_time13-ноябрь 2017, 16:19

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрат…

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛЛАР 

Мақолалар access_time10-июнь 2019, 12:00

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Аллоҳ субҳанаҳува таолонинг…

ОНА - БУЮК ИНСОН...

access_time8-июль 2019, 18:12 visibility1216

Қизиқ-а... 
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди... 
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради! 
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз: 
Она мазам йўқ... 
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди... 
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо...! Хўш нега шундай...? 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР