Тавсия қиламиз

#БИЛАСИЗМИ: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган? 

Биласизми access_time18-май 2017, 21:10

#БИЛАСИЗМИ? Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?  Жавоб: Юсуф…

Ҳимматингизга балли, отахон! 

Мақолалар access_time3-апрел 2018, 08:39

Ҳимматингизга балли, отахон!    Ҳар гал вилоятларга сафар қилар…

Abdulloh ibni Ummu Maktum

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:53

 Abdulloh ibni Ummu Maktum         …

ЮНУСОБОД ТУМАН БОШ ИМОМ-ХАТИБИ УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ТУМАНДА ҚУРИЛАЁТГАН «КУЛОЛ-ҚЎРҒОН» ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

access_time26-июнь, 14:41 visibility644

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: 
«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина, намоз ўқиб, закот берадиганларгина ва фақат Аллоҳдан қўрққанларгина обод қилурлар. Шояд, ана ўшалар, ҳидоят топганлардан бўлсалар», деган (Тавба сураси 18-оят). 
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», дейилган. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. 
 Аллоҳга шукрки, юртимизда янги масжидлар қуриш, мавжудларини замонавий кўринишда қайта барпо қилиш ишлари давом этмоқда. Республикамизнинг бир неча ҳудудларида жоме масжидлар миллий андозаларга мос бунёд этилмоқда. 
Бугун 26 июнь чоршунба куни, қурилиш ишларининг бориши, ундаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида Юнусобод туман бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Юнусобод туманида қайта қурилаётган «Кулол-Қўрғон» жоме масжидига ташриф буюриб, маҳалла фаоллари, масжид ҳайъат аъзолари ва мўйсафид отахонлар билан биргаликда қурилиш ишларини бориб кўрди. 
«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат домла Ғоимов қайта қурилаётган жоме масжидининг сиғими, таҳоратхона учун тайёрланаётган жой, қурилиш ишларининг бориши, ундаги мавжуд ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берди. 
Қурилиш жараёнидан ҳеч ким четда қолмаяпти, ҳамма ўз имкони қадар моддий-маънавий кўмаги билан Аллоҳ таолонинг байтини обод этиш учун, саҳоватпеша инсонлар ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Бундай эзгу ишларга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. 
Масжид пойтахтимизга қўшни Қозоғистон Республикаси томондан кириб келиш манзили – Амир Темур кўчасида жойлашганини эътиборга олиниб, йўловчилар учун алоҳида шарт-шароитлар ташкил этиш белгиланган. Масжид таҳоратхонасида юқори даражадаги шарт-шароитларга, шунингдек, ногиронлиги бор кишиларнинг таҳорат олишлари учун махсус хоналари бўлади. 
1200 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган. 
Юнусобод туман бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ушбу қурилаётган жоме масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини ва она-Ватанимиз ободлиги, халқимиз фаравонлигини тилаб дуои хайрлар қилдилар. 

МУҲАММАД Баҳодир 
«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди имом-ноиби 


МАСЖИД ҚУРИЛИШИГА ҲИССА ҚЎШИШ БИЛАН ЎЗИНГИЗГА ЖАННАТДАН УЙ ҲОЗИРЛАНГ! 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР