Тавсия қиламиз

Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш

Мақолалар access_time31-январ, 11:34

Мусулмон хонадонида туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига…

ЙУЛДАГИ ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

Мақолалар access_time20-сентябр 2017, 13:43

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:  "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени…

Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи

Мақолалар access_time10-декабр 2018, 21:51

Баъзи улуғларимизнинг айтишича, биз дўстмиз деб мақтанган кишидан «Дўстингнинг…

РАМАЗОН ОЙИДАГИ МУНОСИБ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ЮНУСОБОД ТУМАНИ ИМОМ-ХАТИБ ВА ИМОМ-НОИБЛАРИГА ТАШАКУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

access_time23-июнь, 16:53 visibility1202

   2019 йил 23 июнь якшанба куни, “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги, Юнусобод тумани имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Юнусобод тумани бош имом-хатиби – Раҳматуллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли Сайфуддинов кириш сўзи билан очиб сўзни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси раҳбари Алишер Ўткирович Маҳкамовга берди. 
Бўлинма раҳбари ўз сўзида жумладан шундай деди: Имом-хатиб, имом-ноиблари – дин тарғиботчисидир, шариат пешвоси, шу билан бирга жамиятда олиб борилаётган хайрли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланган. Кишиларни ҳалоллик, поклик, диёнатга бошлашда, ҳақ билан ботилни фарқлашда дин ходимининг ўрни каттадир. 
Тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саҳоват, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик шукроналик каби олийжаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан корхона ва ташкилотлар ва тиббиёт бирлашмаларида ўтказилган маънавий-маърифий давра суҳбатларда фаол иштирок этганлиги учун қуйидаги имом-хатиблар: “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби – Раҳматуллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли Сайфуддинов, “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби – Ҳомиджон Баҳром ўғли Ишматбеков, “Кулол – Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби – Шуҳрат Бекназар ўғли Ғоимов, “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди имом-хатиби – Мансур Турғун ўғли Даминов, “Масжидул Хайр” жоме масжиди имом-хатиби – Тоҳир Маҳаматмурод ўғли Воҳидов, “Юнусобод Оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби – Нуруллоҳ Раҳматуллоҳ ўғли Обидов, “Омина” жоме масжиди имом-хатиби – Юсуф Саидакрам ўғли Мухиддинов ва туман имом-ноибларидан: “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” жоме масжиди имом-ноиби – Қобилжон Одил ўғли Тошпўлатов, “Минор” жоме масжиди имом-ноиби – Мирзаискандар Дадахон ўғли Давлатиёров, “Ҳасанбой” жоме масжиди имом-ноиби – Адҳамжон Асқаржон ўғли Мирзачаев, “Омина” жоме масжиди имом-ноиби – Ҳикматуллоҳ Исмоил ўғли Ҳикматуллаев, “Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби – Баҳодир Бобораҳмат ўғли Муҳаммадиев, “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби – Адҳам Хидир ўғли Дўстматов, “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” жоме масжиди имом-ноиби – Садриддинхон Маъсумхон ўғли Исоқов, “Юнусобод” жоме масжиди имом-ноиби – Салим Абдуҳаким ўғли Норқулов, “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби – Абдулҳамид Абдулазиз ўғли Баҳромов, “Омина” жоме масжиди имом-ноиби – Мусаллам Абдулазиз ўғли Рустамов, “Юнусобод” жоме масжиди имом-ноиби – Талъат Махсут ўғли Зоиров,  “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди имом-ноиби – Муҳаммадёқуб Юнус ўғли Абдулҳакимов, “Юнусобод Оқтепа” жоме масжиди имом-ноиби – Асрориддин Икром ўғли Хўшназаровлар – Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси раҳбари Алишер Ўткирович Маҳкамов томонидан ТАШАКУРНОМА билан тақдирланди.

МУҲАММАД Баҳодир 
“Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР