Тавсия қиламиз

СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:54

 Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида…

IKKINCHI JAHON URUSHI QATNAShCHILARI MUBORAK HAJ SAFARIGA TARADDUD KO‘RMOQDALAR

Янгиликлар access_time18-июль 2017, 18:58

Ma’lumki, bu yil Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning “Ikkinchi…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲУ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДЕНОВ ШАХРИ «ИМОМ БУХОРИЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИГA ТАШРИФ БУЮРДИЛАР.

access_time19-май, 03:42 visibility1143

Қалбларга чексиз сурур бахш этгувчи муққаддас Рамазон ойи кўнгилларга ажиб бир хотиржамлик солмоқда. Шу улуғ кунларнинг саодатидан умидвор ҳар бир мўмин рўза тутиб, ибодатлар тўкислигига интилмоқда. Шу каторда Денов халки, бутун Сурхондарё халки хам тула тукис ибодатларни адо этиб келмокда. Вилоятимиздаги  барча масжидларда ушбу ойга бағишланган ибодат ва илмий суҳбатлар юксак кўтаринкилик ва кенг шароитлар асосида ўтказилмоқда. 
Муборак Рамазон ойинининг 14- таровеҳ кечасида, яъни  18–май санасида Сурхондарё вилояти Денов  туманидаги «Имом Бухорий» жоме масжидига устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифдан бутун Сурхондарё халки хусусан Денов халки калби сурурга тўлиб мамнун бўлишди. 
Саййид Рахматуллох Термизий ҳафизаҳуллоҳ ушбу жоме масжидда барча Денов халкини  муборак Рамазон ойи билан табриклаб, Рамазон туркум суҳбатларидан барчани бахраманд этдилар. Мавъиза сўнгида  юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини сўраб дуои ҳайрлар  қилдилар. Бу йилги Рамазон ойи юртимизнинг барча жоме масжидлари сингари, «Имом Бухорий» жоме масжидида ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда.
Буни намозхонларнинг юз кўзида уз аксини топиб турган миннатдорчилик ифодасидан ҳам билиш мумкин! 

Денов туман бош имом хатиби  Панжи  Тошбоев

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР