Тавсия қиламиз

ДУО ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-октябрь 2018, 13:25

 Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида «дуо»…

АЖДОДЛАРИМИЗ, ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҚАБРЛАРИНИ ОБОД ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР

Мақолалар access_time21-январ 2018, 19:24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 январь куни…

ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ

Мақолалар access_time24-январ 2018, 12:55

ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди.…

Қилган ишингни ҳеч кимга айтма (ибратли воқеа)

access_time16-май, 05:21 visibility378

Абдураҳим исмли бир йигитнинг гўзал отига Маҳмуд исмли йигит ишқибоз эди, «сотгин», деб кўп ялинарди, аммо Абдураҳим унинг илтимосларини рад этарди. Охири Маҳмуд отга макр-хийла билан эга чиқишни ихтиёр қилди. Кекса ва хаста одам қиёфасига кириб Абдураҳимнинг йўлини пойлади. Сўнг гўзал отга миниб ўтаётган йигит қаршисига чиқиб ялинди:
-Эй марҳаматли ўғлим, мен манзилимга етолмай қолдим, қарагин, эҳтимол яна озгина юрсам жон таслим қиларман, менга раҳм қилиб, отингга мингаштириб ол. Ҳаққингга дуолар қилай.

Абдураҳим унинг макрини англамай, отига миндирди. Маҳмуд эса отни чоптириб қочди. Сал нари боргач, тўхтаб, манманлик билан деди:
-Эй нодон, сен мени танимадинг, мен - Маҳмудман! Отингни сот, деб қанча ялиндим, сотмадинг. Ана энди отингдан умидингни уз!

Абдураҳим унинг гапини эшитиб, дебди:
-Майли, отни сенга бердим, лекин бу қилган ишингни бировга айта кўрма. Чунки бу алдамчилигинг, хийла-найрангинг халқ орасида тарқалса, кўп кишилар сенинг ярамас йўлингга кириб кетишлари мумкин. У вақтда биров-бировнинг ҳолига раҳм этмайди. Халқимиз орасида шафқат, марҳамат, мурувват каби гўзал хислатлар йўқолади. Алдамчилик, муғомбирлик ва инсофсизлик каби ярамас иллатлар авж олади. Ўтинаман, қилган ишингни ҳеч кимга айтма, мен ҳам яширин тутаман.

Бу хитоб Маҳмудга таъсир қилиб, изига қайтибди, узр айтибди. Абдураҳим эса отни унга сотишга рози бўлиб, ораларида дўстлик қарор топибди.

Хулоса сиздан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР