Тавсия қиламиз

Арқама ибн Абу Арқам

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:21

Арқама ибн Абу Арқам розияллоҳу анҳу қачон туғилганликлари ҳақида маълумот…

Совчилик масаласи

Мақолалар access_time28-октябрь 2017, 13:32

Совчиликни умр савдоси дейдилар. Савдода эса молнинг айбини айтиб сотиш…

Абдуллоҳ ибн Зубайр

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган.…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲУ СЕРГЕЛИ ТУМАНИДАГИ «МАЪРУФ ОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИГA ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

access_time7-май, 03:41 visibility608

Қалбларга чексиз сурур бахш этгувчи муққаддас Рамазон ойи кўнгилларга ажиб бир хотиржамлик солмоқда. Шу улуғ кунларда саодатдан умидвор ҳар мўмин рўза тутиб, ибодатлар тўкислигига интилмоқда. Юртимиздаги барча масжидларда ушбу ойга бағишланган ибодат маросимлари юксак кўтаринкилик ва кенг шароитлар асосида ўтказилмоқда. 
Моҳи Рамазон ойинининг 2- таровеҳ кечасида, яъни  6–май санасида Сергели туманидаги «Маъруф ота» жоме масжидига Юнусобод бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар. 
Юнусобод бош имом-хатиби ушбу жоме масжидда барчани муборак ой билан қутлаб, «Амаллар ниятга боғлиқдир» мавзусида мавъиза қилиб бердилар. Мавъиза сўнгида юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини сўраб дуои ҳайрлар  қилдилар. Бу йилги Рамазон ойи юртимизнинг барча жоме масжидлари сингари, «Маъруф ота» жоме масжидида ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда.
Буни намозхонларнинг юз кўзида балқиб турган миннатдорчилик ифодасидан ҳам билиш мумкин! 

Рамазон мағфират ойи!

Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР