Тавсия қиламиз

САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 15:36

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса…

Теҳрон шаҳрида ўтказилган XXXIV-Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилларимиз

Янгиликлар access_time30-апрел 2017, 09:23

Шу йилнинг 19-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг пойтахти Теҳрон…

ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ

Долзарб мавзу access_time28-март 2017, 21:00

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос…

ҚАЛБ ХУРСАНД БЎЛИШИ САБАБЛАРИ

access_time29-апрел, 18:55 visibility1413

 Аллома ибн ал-Қайюм қалбни шодлантирадиган бир қанча масалаларни айтиб ўтган:

1. Энг муҳими тавҳиддир. Имоннинг ва тавҳиднинг нечоғли покизалигига қараб инсон қалби кенгайиб, ҳатто дунё ва ундаги нарсалардан-да кенг бўлиши мумкин.
 Мушрик ва даҳрийларга ҳаёт йўқ. Аллоҳ бу ҳақда шундай марҳамат қилади: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз" (Тоҳа сураси, 124-оят);
 "Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяди" (Анъом сураси, 125-оят).
 "Ахир, Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигоридан бир нур - ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас, қалблари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар!" (Зумар сураси, 22-оят).
 Аллоҳ душманларига қалбини торайтириш, қўрқув, хавф, безовталик ва изтироб билан таҳдид қилди:
 "Аллоҳ ҳужжат туширмаган (бутё санам каби) нарсаларни Унга шерик қилганлари учун кофирларнинг дилларига ваҳима солурмиз" (Оли Имрон сураси, 151-оят).
 "Бас, қалблари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган кимсалар ҳолига вой!" (Зумар сураси, 22-оят).
 "Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр" (Анъом сураси, 125-оят).

 2. Қалбини қувонтирадиган нарсалардан яна бири фойдали илмдир. Уламолар ўзларидаги муҳаммадий-набавий мерос туфайли энг қалби кенг, завқли жуда бахтиёр кишилардир.
 "(Зеро,) Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни туширди ва билмаган нарсаларингизни билдирди" (Нисо сураси, 113-оят).
 "Бас, (эй Муҳаммад,) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини билинг..." (Муҳаммад сураси, 19-оят).

 3. Улардан яна бири солиҳ амал. Чунки яхшиликлар қалбда ёруғлик, юзда нур, ризқда кенглик ва халойиқ юрагида муҳаббат уйғотади.
 "...Биз уларни сероб қилган бўлур эдик" (Жин сураси, 16-оят).

 4. Яна қалбни шод қиладиган нарсалардан навбатдагиси шижоат. Шижоатли кишининг феъли кенг, довюрак, мустаҳкам иродали бўлади. Чунки у Раҳмонга яқинлаштиради. Шижоатли одам турфа ҳодисалардан ғам чекмайди, миш-мишларга аҳамият бермайди, турфа ваҳималар уни чўчитмайди.

 5. Юрак сурурига сабаб бўлувчи яна бир омил бу гуноҳлардан тийилиш. Чунки гуноҳ жонсараклик, даҳшат ва зулуматдир.

 6. Навбатдаги омил бу-сўзлаш, ейиш, ухлаш ва инсонларга аралашишдан иборат мубоҳ ишларни кўп қилишдан сақланиш.

 "Улар беҳуда - фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир" (Муъминун сураси, 3-оят).
 "У бирон сўз талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур) (Қоф сураси, 18-оят).
 "(Хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар" (Аъроф сураси, 31-оят).

"Ўкинма" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР