Тавсия қиламиз

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар

Мақолалар access_time16-ноябрь 2017, 12:11

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар Барчамизга маълумки, Ислом…

АҚЛ КУЧИ

Мақолалар access_time5-сентябр 2017, 20:41

Қадин замонда бир енгилмас паҳлавон бўлган экан. У ўз кучини намойиш қилишни…

НАФС ВА ИНСОН!

Мақолалар access_time12-май, 04:54

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт". • Инсон: -…

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

access_time8-апрел, 10:33 visibility1385

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар. 

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир. 

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР