Тавсия қиламиз

''ТАБОРАК'' СУРАСИНИ ЁДЛАШ  ХОСИЯТИ

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 16:02

 Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ''Таборак''…

Тавбанинг вожиблиги

Мақолалар access_time10-июль, 10:05

  Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп.…

МАСЖИДЛАРДА УМУМХАЛҚ ЭКОЛОГИК ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мақолалар access_time28-январ, 13:27

МАСЖИДЛАРДА УМУМХАЛҚ ЭКОЛОГИК ХАЙРИЯ   ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ   …

ҚЎЛИНГИЗДАН КЕТГАН НАРСАГА ҒАМ ЧЕКМАНГ, ЧУНКИ ҚЎЛИНГИЗДА ҲАЛИ НЕЪМАТЛАР КЎП

access_time22-октябрь 2018, 10:59 visibility707

Аллоҳнинг дақиқ неъматлари, буюк яхшиликлари ҳақида фикрланг. Уларни берган Зотга шукр қилинг. Сизга Раббингиз жуда кўп яхшиликлар берганини билинг.
 "Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз.." (Наҳл сураси, 18-оят).
 "(...Эй инсонлар!) Аллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизларга бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берганини кўрмадингизми?" (Луқмон сураси, 20-оят).
 "Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир" (Наҳл сураси, 53-оят).
 "Ахир, Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо қилмадикми?! Яна уни икки баландликка (икки хил йўлга) йўллаб қўйдик-ку!" (Балад сураси, 8-10-оятлар.
 Аллоҳнинг неъматлари битмас-туганмас эканини кўринг: ҳаёт, соғлиқ, кўз, қулоқ, қўл, оёқ, сув, ҳаво, озиқ-овқат неъматлари. Булардан ҳам энг буюги раббоний ҳидоят бўлмиш Ислом неъматидир. 
 Бир киши сиздан миллион доллар эвазига икки кўзингиз ёки икки қулоғингиз ёки икки оёғингиз ёки икки қўлингиз ёки юрагингизни сўраса, берасизми? Сизда қанчадан-қанча неъматлар бор, уларнинг неъмат экнини ҳам эътироф этмайсиз, шукрини ҳам адо қила олмайсиз. Уларнинг асл қиймати қанчалик эканини биронтасидан айрилганингизда унинг ҳис қиласиз. Демак, сизнинг қўлингизда юксак қийматга эга бойлик жуда кўп. Фақат уларнинг шукрини адо этиш қолди холос.

"Ўкинма" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР