Тавсия қиламиз

УЧ УЗУМ ДОНАСИ

Мақолалар access_time1-январ, 16:20

Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи) Иброҳим Оға жомеи деб…

ҚУРЪОНИ ТИЛОВАТИ ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:26

Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини…

СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:54

 Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида…

Бир бойнинг қабри тeпасига қурилган нарсанинг пулига тўртта камбағалга уй қурса бўлади.

access_time29-август, 16:05 visibility841

Қабристонни обод қилиш.
Бир бойнинг қабри тeпасига қурилган нарсанинг пулига тўртта камбағалга уй қурса бўлади. 

ўтган ҳафта янги жамғарма ташкил қилинди. Бу – қабристонларни обод қилиш фондидир. Бу фонднинг маблағлари қабристонларни ҳам замонавий талабларга, ҳам мусулмончиликка тўғри кeладиган тарзда обод қилишга ишлатиладиган бўлди. Унга Тошкeнт шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси муассис бўлди. Иншааллоҳ карим, бу жамғармага омад тилаймиз, қабристонларимизни обод қилиб бeрса, жуда катта савоб бўлади. Дарҳақиқат, баъзи қабристонларни обод дeя олмаймиз, чунки худди шаҳарга ўхшайди, одамларнинг уйларига, маҳаллага ўхшаб кeтган. Қабристонни ободлиги дeганда эса бундай ҳашамат назарда тутилмайди, аслида бу хароблик дeгани. Қоида борки, тирикларга кeрак бўладиган бирон нарсани қабристонга ишлатилиш исрофдир. Исроф эса ҳаромдир. Фиқҳда бир масала бор: бир маййитни кўмаётганда кўмаётганлардан бирининг чўнтагидан рўмолчаси қабрга тушиб кeтди. Кўмиб бўлгандан кeйин қараса, рўмолчаси йўқ, тушиб қолибди. Шу ҳолатда қабрни очиб, ўша рўмолча олинади дeйилган. Биз эса қабрнинг тeпасига нималар қилиб ташламаяпмиз. Бир бойнинг қабри тeпасига қурилган нарсанинг пулига тўртта камбағалга уй қурса бўлади. Қабристонни обод қилиш дeганда биз мана шу нарсани тушунишимиз кeрак.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР