Тавсия қиламиз

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

ИСЛОМДА ҒАЙРИМУСУЛМОН КЕКСАЛАР ҲАМ ЭЪЗОЗЛАНАДИ

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:29

 Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб…

Ислом шариати манбаларида рибо муомалаларига бўлган муносабат

Мақолалар access_time13-март 2017, 17:24

Рибо китоб, суннат ва ижмо билан ҳаром қилинган. У етти ҳалокатга олиб борувчи…

Эри билан тенгма-тенг гап талашиб, беҳурмат қилган аёллар оқибатда нимага эришишлари...

access_time13-апрел, 11:20 visibility4225

      Эр арзимас нарсага талоқ айтяпти, бир айтганда минг талоқ айтяпти. Ваҳоланки талоқнинг илмини, унинг тартиб-қоидасини, ҳукмларини билмайди. Талоқ осонликча айтилавермайди, биродарлар. Мусулмон одам динини яхши билмаса ҳам, намоз ўқимаса ҳам, рўза тутмаса ҳам талоқдан қўрқади, чунки унда ёшлигидан талоқни айтишга қўрқув ҳисси сингдирилган. Лекин бугунги ёшларимиз жаҳл устида уни минглаб саноқ билан айтишга мажбур бўляпти. Баъзан нодон ёки жоҳил эрнинг оғзидан минглаб талоқ чиқишига аёлининг «ёрдами» сабаб бўляпти. Аёлни эрига эътироз билдириши, эри билан тенгма-тенг гап қайтариб, беҳурмат қилиши оқибатида эрнинг жаҳли чиқиб, ниҳоят, талоқ қўйишига сабаб бўляпти. Биринчи жанжалдаёқ ёки биринчи талоқдаёқ аёл тугунини кўтариб, онасининг уйига кетиши тўғрими? Аслида шариатда қандай бўлиши керак? Талоқ олган аёл иддасини эрининг уйида кутади. Бир талоқ, икки талоқ олган бўлса, рожъий (яъни қайтиш мумкин бўлган) талоқлар ёки боин талоқ олган бўлса ҳам, биринчисида эрининг уйида идда кутади. Ражъий талоқда идданинг ичида ярашиб кетса, қайта никоҳ ҳам шарт эмас. Эр хотинини бир ўпиб қўяди ёки бир кўйлак совға қилади, яхши гапириб, ярашиб кетаверади. Чунки идда муддатининг ичида аёл эрига хизмат қилиб юрса, жаҳлидан тушган эркак оиласини сақлашни ўйлаб қолади ва хотинини кечиради. Хўш, бугунгидек, онасиникига кетиб қолса нима бўлади? Бориб, ота-онасининг олдида ўзини оқлаб, эрини ёмонлайди, ҳамма айбни эр томонга юклайди. Шунинг учун динимиз биринчи жанжалдаёқ масала оиладан маҳаллага чиқмасин, аёл иддасини эрининг уйида тутсин, деб буюради. Идда давомида ярашиб кетса, никоҳ ўқимасдан ҳам ярашиб кетаверади. Мабодо идда ўтиб кетгунча ҳам ярашмаса, идда ўтгандан кейингина ярашаман деса, унда бошқатдан  маҳр белгилаб, бошқатдан никоҳ лозим бўлади. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР