Тавсия қиламиз

ЁМОН ЎРНАК БЎЛИШНИ ЁҚТИРМАЙДИГАН КИШИ

Мақолалар access_time7-октябрь 2018, 10:49

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмон…

«ФИРЪАВННИНГ ХАЗИНАСИ...»?

Мақолалар access_time28-январ, 13:33

  Мисрда икки ака-ука яшар эди. Бири илмга муҳаббат қўйиб, тинмай билим…

РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Мақолалар access_time18-май 2018, 11:50

Маълумки, рўза ниҳоятда фазилатли ва буюк амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда…

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ ҚАДИМИЙ ТЕРМИЗ ШАҲРИДА

access_time27-феврал 2018, 17:44 visibility3309

Куни кеча устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг дуоларини олиб, Тошкент шаҳридаги «Мирза Юсуф» (Бодомзор) жоме масжиди ишчи ходимлари ва Mehrob.uz ижодий жамоаси Термизийлар юрти бўлган Сурхон воҳасига Қуръони карим мусобақасини кенг жамоатчиликка ОАВ билан ҳамкорликда етказиш ва ташкилий ишларга амалий ёрдамлашиш учун ташриф буюрди.
Термиз шаҳрига келишимиз билан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва вилоят мутасадди раҳбарлари билан учрашдик. Ҳокимнинг ўзи бу мусобақани олий даражада ўтиши, барча ташкилий ишларни ўзи назорат қилишини айтиб ўтди, Аллоҳ таоло Сурхондарё вилояти раҳбарларига олиб бораётган бу хайрли ишларига баракалар сўраб қоламиз.
Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони карим мусобақалари ўтказилмоқда. 
2018 йил 28 февраль чоршанба куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Ёшлар иттифоқи маркази» биносида соат 09:00 да вилоят босқичи бўлиб ўтади.
Қуръони карим мухлисларини, Термизийлар авлодлари бўлган қори ва қориялар мусобақасига таклиф этамиз.
Ташкилий ва мусобақага тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Бизни кузатишни давом этинг азиз мухлислар!

Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР