Тавсия қиламиз

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Навоий шаҳри “Алишер Навоий” жоме масжидида меҳмонда

Янгиликлар access_time17-март 2017, 14:44

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 2017 йил  17-март  куни Ўзбекистон…

#БИЛАСИЗМИ: Нима учун Қyръон ўқиймиз?

Мақолалар access_time25-май 2017, 14:10

  Нима учун Қyръон ўқиймиз? 1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон…

Мол-дунё ва бойлик одоблари

Мақолалар access_time23-август 2017, 13:35

Бойлик инсоннинг ўз эҳтиёжидан ва оиласи эҳтиёжидан ортиқ пул, маскан, улов,…

ЯХШИЛИКДАН МУРОД ЯХШИЛИКДИР

access_time12-январ, 22:22 visibility193

Яхшилар кетидан агар чопарсан,
Истасанг, бахтингни шунда топарсан.
Саъдий Шерозий.

     Мурод Азизжонни еру кўкка ишонмайди. У отанинг овунчоғи, яккаю ягонаси, фикру зикри, орзу-умидларининг давомчиси. У билан отанинг умри мазмунли, топган-тутгани ўзига, оиласига татийди. 
    Мурод тадбиркор эмасми, қачон қараманг, сафарда – гоҳ Кореяда, гоҳ Хитойда, гоҳ Европа давлатларида. Хуллас, бир оёғи ҳамиша хорижда. 
    Мана бугун у кун чиқар давлат – Япония сафаридан қайтиб келди. Уйга келса, турмуш ўртоғи Азизжонни болалар боғчасидан олгани кетган экан. Диванга чўккалади-да, сафар хотираларини эслай бошлади. Ўзаро ҳамкорликдаги битимга имзо чекилди, корхонасига жуда зарур бўлган сўнги русумдаги технология намуналари билан танишди ва уларни сотиб олиш учун шартнома тузилди. Энг муҳими, қўшниси илтимос қилган қулоққа тақиш мосламани топишга мувоффақ бўлди. Ён қўшнисининг фарзанди ёшлигида бироз шамоллаш натижасида қулоғи оғридан ва муолажа охиригача давом эттирмагни боис, кар бўлиб қолган эди. Кейинчалик ота-она кўп югурди, фойдаси бўлмади. Бола бир умрга ногирон бўлиб қолди. Хуллас, дўхтирлар тавсия этган мослама ишлаб чиқарадиган компаниянинг зўри айнан Японияда экан. Қўшниси Муродга сафардан олдин қаттиқ илтимос қилиб, нархи қанча бўлса ҳам сотиб олиб келишини ўтиниб сўраган эди. Муроджон у ёқда ишлари бироз енгиллашгандан сўнг, компаниянинг ўзидан мазкур мосламани харид қилди. Нархиям анчагина экан, лекин қўшниси қанча қиммат турмасин, сотиб оламан, дедику...
     Муроджоннинг хаёлларини ўғлининг шовқини бузиб юборди. Азизжон хонага кириши билан ўзини отанинг қучоғига отди. Сўнг қўлидаги ўйинчоқни кўрсатаркан, ширин талаффузда “мана бу самалёт, Ботиржон ўйтоғим менга совға қийди”, деди қийқириб. Шодлигининг чеки йўқ эди.
-  Ким берд? – дея қайта сўради Муроджон. 
-  Қўшнимиз, Ботийжон деяпман-ку! Азизжонинг хурсандлигидан кўзлари порлар эди. Муроджон ўғлига тикилганча, ниманидир ўйлади-да, мамнун жилмайиб қўйди.
   Кеч киргач, Муроджон дилбандига юзланиб: “Азизжон, юр, дўстинг Ботиржонларникига чиқиб, унга мана бу совғани топшириб кўламиз”, деди.
    Қўшнисининг бундай олийжаноблигидан Ботиржоннинг ота-онасини қалблари қувончга тўлди. Ҳар қанчи қилишмасин, Муроджон пулни олмади... Бироз ўтиргач, у қўшнидан туришга изн сўради. Ота-бола чиқиб кетди. Аммо бу пайтда уларнинг ҳаққига қилаётган хайрли ниятлар, билдираётган тилаклардан ота-боланинг хабари йўқ эди...
Қиссадан ҳисса:
    Холисона қилинган яхшилик фақат эзгулик олиб келади. Зеро, Яхшиликдан мурод яхшиликдир...
    Воқеа сабоғи:
    Инсон нафақат билиб-билмай қилган савобу гуноҳлар, балки ошкора ва пинҳона бажарган яхши-ёмон ишларнинг ҳам эгасидир...

"Фарзанднома" китобидан.
Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР