Тавсия қиламиз

БЎРИ ТИШИДАГИ "БАХТ"

Мақолалар access_time16-апрел 2017, 14:43

“Ипподром” бозоридаги вилоятларга кетувчи машиналар оралаб юрган…

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time5-октябрь 2017, 20:26

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

ҒИЙБАТ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:59

«Ғийбат»нинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.…

КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ

access_time11-январ, 17:19 visibility1812

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", дедилар".
 Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
  Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.
 Шунинг учун эркагу аёл мўмин-мусулмонлар яхши тадбир қилиб, уйқу соатларини ҳам режали қилиши, кечанинг учдан бири қолганда кўпроқ туриб, нафл намозлар ўқиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул қилади, сўралган нарсаларни беради, мағфират сўралса, гуноҳларни кечиради.
 Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом умматининг баракасини саҳарда қилиб қўйган. Саҳар пайти барака чоғи ҳисобланади. Шунинг учун ким саҳархез бўлса, саҳарда бедор бўлса, бу вақтда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилса, умри баракали бўлади, камбағаллик ундан узоқлашади, топганига барака кириб, бой-бадавлат бўлиб юради.
 Бу ҳақиқатни тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалар қўй билан итни мисол қилиб келтирадилар.
 Қўй одатда битта, гоҳида иккита туғади, ит эса етти-саккизталаб туғади. Қўй ҳар куни, ҳар ерда сўйилади, лекин камайиб кетмайди, қаёққа қарасангиз, қўйлар юради.
 Ит эса ҳеч кўпаймайди, мудом қувғинда бўлади.
Бунга итнинг кечаси билан ҳуриб, у ёқдан-бу ёққа югуриб, саҳарга яқин ухлаб қолиши сабаб экан.
 Қўй эса шом вақтида ухлаб, саҳарлаб уйғониб олади, бедор бўлади. Уламолар бу ҳодисадан улуғ бир ҳикматни истинбот қилиб, буни сизу бизларга насиҳат тарзида айтган эканлар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР