Тавсия қиламиз

Абу Муин Насафийнинг ҳаёти

Мақолалар access_time15-ноябрь 2017, 19:34

Абу Муин Насафийнинг ҳаёти Хайруддин Заркалийнинг «Ал-аълом»…

#БИЛАСИЗМИ: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган? 

Биласизми access_time18-май 2017, 21:10

#БИЛАСИЗМИ? Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?  Жавоб: Юсуф…

Ҳазилнинг таги зил

Мақолалар access_time3-апрел, 08:29

Ҳазилнинг таги зил Бир неча йил аввал бир нечта ёш, ўспирин йигитлар ўғрилик…

Танловимизнинг якунловчи босқичи

access_time12-декабр 2017, 12:41 visibility451

Азизлар! 
Танловимизнинг якунловчи босқичи – нашида йўналиши бўйича ғолиблар сиз азизларнинг берган овозларингиз сонига қараб аниқланди. Холисона сарҳисоб натижасида энг кўп овоз олган иштирокчиларимиз танлов ғолиби деб топилдилар.  
 
Марҳамат, нашида танлови ғолиблари билан танишинг: 
 
1. Ёсинбек Қодиров 792 та овоз олиб, биринчи ўрин соҳиби бўлдилар. 
2. Жаҳонгир Аҳмедов 558 та овоз олиб, иккинчи ўрин соҳиби бўлдилар. 
3. Нодир Нурмуҳаммедов 520 та овоз олиб, учинчи ўрин соҳиби бўлдилар. 
 
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли халқимизнинг ушбу танловда фаол иштирокини кутган бўлсак-да, бу қадар ёш қатнашчилардан ҳам гўзал нашидалар юборилиши барчамиз учун кутилмаган хурсандчилик бўлди. Бу жажжи иштирокчимизнинг юборган нашидаси барча танлов мезонларимизни четлаб ўтиб, энг олий мукофотга муносиб деб топилди. 
Марҳамат, нашида танловининг олий мукофоти нашида танловининг 5 ёшли иштирокчиси Ақидахон Абдуваҳобовага топшириладиган бўлди. Бу қизчамизнинг ота-онасига ташаккурлар айтиб, ғалаба билан муборакбод этамиз. 
 
Шунинг билан @mehrobuz каналининг мавлид ойи муносабати билан ўтказган байрам танлови ўз ниҳоясига етди. Танлов ғолибларини чин қалбдан табриклаймиз, танловимизнинг барча қатнашчиларига самимий миннатдорчилик билдирамиз.  
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чинакам муҳаббатни насиб этсин, ҳаётимизда у зотга эргашиб, муносиб уммат бўлишни, охиратда эса шафоатларига мушарраф бўлишни насиб этсин! 
 
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими мавлид ойининг охирида бўлиб ўтади.  
Ғолибларга мукофотларни устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий топширадилар. 
Тақдирлаш маросими ўтказиладиган кун ва вақт алоҳида эълон қилинади. 
Каналимизни кузатиб боринг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР