Тавсия қиламиз

ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ?

Мақолалар access_time30-май 2018, 18:33

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ? Ҳеч қайси ота-она…

ИФФАТ

Мақолалар access_time28-сентябр 2017, 14:22

“Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини…

Овчи йигит ва бўри...

Мақолалар access_time1-ноябрь 2017, 13:35

Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа…

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИНГ БEКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

access_time25-сентябр, 13:23 visibility1391

1. Тавба. 
    «Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса»
(Марям сураси, 60-оят).
    «Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман»
(Бақара сураси, 160-оят).
    Тавба - маъсиятни тарк этиб, тоатга қайтишдир.

2. Истиғфор.
    «Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас»
(Анфол сураси, 33-оят).
    Истиғфор - гуноҳларни ювиш, кетказишни ва сатр қилишни сўраб тазарру ила дуо қилишдир.

3. Яхшиликлар.
    «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»
(Ҳуд сураси, 114-оят).
    Ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради», дедилар»
(Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

4. Дунёвий Мусибатлар.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Мўминга чарчоқ, касаллик, ғам, ташвиш, хафалик етса, хаттоки тикан кирса ҳам хатоларига каффорат бўлади», деганлар»** (Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).
    Аллоҳ таолонинг «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир» (Нисо сураси, 123-оят) ояти нозил бўлганида мусулмонларга оғир бўлди, қаттиқ таъсир қилди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:  «Яқинлашинглар ва маҳкам бўлинглар. Мусулмонга етган ҳар бир мусибат, хаттоки бало-офат ҳам каффорат бўлади», дедилар. (Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

5. Қабр азоби.

6. Ҳаётда ва мамотдан кейин мусулмонларнинг дуоси ва истиғфор айтишлари.
    «Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилган»
(Ҳашр сураси, 10-оят)

7. Ўлимдан кейин маййитга аталадиган садақа, Қуръон қироати ва ҳажга ўхшаган нарсаларнинг савоби.

8. Қиёмат кунининг қўрқинчлари ва шиддатлари.

9. Бухорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилинган ҳадисда:
    «Мўминлар сиротдан ўтишса, жаннат билан дўзах орасидаги кўприк устида тўхтатиладилар. Сўнгра баъзиларидан баъзиларига қасос олиб берилади. Қачонки покланиб, тозаланганларида, уларга жаннатга киришга изн берилади», дейилган.

10. Шафоатчиларнинг шафоати.

11. Шафоатсиз, Арҳамар-роҳиминнинг афв қилиши.

    «Ундан (ширкдан) бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир»
(Нисо сураси, 48-оят).
    Бас, қалбида заррача иймони бор одам дўзахда қолмайди. Балки, ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтса, дўзахда боқий қолмайди.
Анас розияллоҳу анҳудан қивоят қилинган, Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадисда шу маъно айтилган.
    Шундай бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ичида у зот жаннати деб башорат берганлардан бошқа бирорта муайян шахс ҳақида қатъий ҳукм қилиш мумкин эмас. Лекин биз мусулмонлар учун хайрли оқибатни умид қиламиз, уларга ёмон оқибат етишидан хавфсираймиз.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР