Тавсия қиламиз

«Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар» 

Мақолалар access_time12-июль 2017, 11:01

Ислом уммати Аллоҳнинг амру фармонларига, жумладан, соғлиқни сақлаш борасидаги…

Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган ҳам...

Мақолалар access_time27-январ, 09:28

Бир хотин эрининг бошқа бир аёлни яхши кўришини билиб қолиб, ўша аёлни топиб…

Ҳазилнинг таги зил

Мақолалар access_time3-апрел 2018, 08:29

Ҳазилнинг таги зил Бир неча йил аввал бир нечта ёш, ўспирин йигитлар ўғрилик…

МАСЖИДДА ЙИҚИЛГАНДИ

access_time19-сентябр, 14:53 visibility914

• Фотиҳдаги «Хирқаи Шариф» жомеъ масжидида рамазон ойи муносабати билан мусулмонлар учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Увайс Қараний роҳимаҳуллоҳга ҳадя қилган хирқалари тамошага очилади.  
• 1938 йил сентябр ойи... 
• Рамазон кунлари эди... 
• Масжиддан пешин намозини ўқиб чиқсам икки аскар эшик олдида турибди. Ҳайрон бўлдим. Аскарлардан тинчликми, деб сўрасам, Отатурк келяпти, дейишди. 
• У замонлар Истанбул у қадар гавжум эмасди. Отатуркни яқиндан кўриш илинжида масжидда кутдим. Бироз ўтиб усти очиқ  машинада Отатурк келди. Ёнида расмий кийим кийган минг боши Жалолбей бор. 
• Отатурк хирқаи шарифнинг олдига келиб: «Бу нима?! Нимага бу матога сиғиняпсизлар?!» деди. 
• Унга гап қайтаришга журъатимиз йўқ, жим турибмиз. Қаршимизда турган Отатурк, ахир! 
• Имом: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак хирқалари, унга сиғинмаймиз, балки ҳар рамазонда уни халқ кўрсин, дея очамиз», деди. 
• Отатурк эса ижирғаниб: «Бекорчи гап гапирма!» дея чиқиш тарафга шахдам юра кетди.
• Чиқишда бир қоқилиб боши билан чунонам йиқилдики, ўрнидан туролмай қолди. Мингбоши Жалолбей аскарларни чақирди, уни кўтариб олиб кетишди. 
• Шу ҳодисадан икки ой ўтар-ўтмас Отатурк ўлди...
• Ўлимига жигар серроз касалини сабаб қилиб кўрсатишди. Лекин мен ҳодисанинг тирик гувоҳиман. Отатурк ўша жомеъда йиқилган бўйи ўрнидан турмади*...

©️ Алий Йилдирим Ҳўжа роҳимаҳуллоҳ 

* Отахон бу ҳодисани айтиб берганида 109 ёшда эканлар.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР