Тавсия қиламиз

Гуноҳи кабиралар

Мақолалар access_time16-декабр 2019, 13:49

-  Катта ширк -  Риё -  Кибр, манманлик, ғурур -  Зўравонлик,…

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ...

Мақолалар access_time27-ноябрь 2018, 16:00

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари…

Энг намунали оила

Янгиликлар access_time12-декабр 2017, 12:40

Ўзбек миллий академик драма театри биносида “Энг намунали оила”…

ҲАЁ ҲАҚИДА

access_time11-сентябр 2019, 16:33 visibility494

  Абу Масъуд Уқбадан ривоят қилинади: 

  "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер" (деган гап)  одамларга етиб келган нубувват сўзлардандир", дедилар".

  Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги гап барча набийлар, аввалгилару охиргилар, ҳамма-ҳамма иттифоқ қилган ва яхши деб биглан манъолардан бири экан. 
  Ҳаё иннонни бошқа жонзотлардан ажратиб турувчи сифатлардан биридир. 
  Ҳаё инсонга зийнат ҳисобланган улуғ бир сифатдир. 
  Ҳаё барча набийларга муштарак сифат бўлган нарсадир. 
  Ҳаё айнан иймон эмас. Аммо ҳаё бўлмаса, иймон ҳам комил бўлмайди. Бас ҳаё иймоннинг шўъбаларидан биридир. Ҳаё мўмин-мусулмонларнинг мақталган сифатларидандир. Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон ҳаёли бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. 
  Ҳар бир мўмин, ҳар бир мусулмон шарм-ҳаёли бўлиши лозим.

 "Одоблар хазинаси" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР