Тавсия қиламиз

Қисқа аммо кучли дуо

Мақолалар access_time28-август 2019, 18:17

Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир.…

ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ ИМОМ-ХАТИБ ВА ИМОМ-НОИБЛАРИГА ТАШАКУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Мақолалар access_time21-феврал 2019, 18:23

Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, унинг эзгу таълимотларини халқимизга…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲУ ОЛМАЗОР ТУМАНИДАГИ «ИБРОҲИМ ОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИГA ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Янгиликлар access_time10-май 2019, 00:45

Қалбларга чексиз сурур бахш этгувчи муққаддас Рамазон ойи кўнгилларга ажиб…

АШУРО КУНИ

access_time7-сентябр 2019, 17:54 visibility678

«Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар.
Одамлар:
«Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар», дейишди. 
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон келаси йил бўлса, иншааллоҳ, тўққизинчи куннинг рўзасини ҳам тутамиз», дедилар. 
Бас, келаси йил бўлмасдан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар». 
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Ашуро куни рўзасини тутиб, умматларига ҳам ўша куннинг рўзасини тутишни амр қилганларида баъзи хабардор саҳобийлар Ашуро кунини яҳудий ва насоролар улуғлашини У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатдилар. Чунки саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий ва насороларникига ўхшаш ишни қилмасликларини, доимо уларникидан бошқача, Ислом умматига хос иш қилишларини яхши билар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо саҳобаи киромларни бошқа дин эгаларига ўхшашдан, уларга эргашишдан қайтариб келар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларнинг Ашуро куни рўзаси ҳақидаги хабарларини бағрикенглик билан қабул қилиб олдилар. Уни ҳисобга олдилар ва янаги йили яҳудий ва насороларга ўхшаб муҳаррам ойининг фақат ўнинчи куни эмас, балки уларга хилоф қилиб, тўққизинчи куни рўзасини тутишларини айтдилар. Аммо ўзлари янаги Ашуро келмасдан Рафиқи Аълога риҳлат қилдилар.
Лекин гаплари ўз кучида қолди. У зотнинг умматлари айтганларини қилиб, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўзасини тутишга одатланди.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР