Тавсия қиламиз

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан.

Мақолалар access_time8-апрел 2018, 11:07

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан. Бугунги «баҳс»ларни кўринг.…

ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ...

Мақолалар access_time6-октябрь 2018, 13:36

 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу табиатан сезгир ва яхшиликка мойил…

ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Мақолалар access_time13-январ 2017, 16:27

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз,…

ПОРАХЎРЛИК

access_time28-август, 11:02 visibility355

 Аллоҳ таоло айтади:
 "Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).
 Яъни, бошқаларнинг ҳақини сизларга ўзлаштириб беришлари учун ҳокимларга пора берманглар. 
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар" Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти.
 Яна бир ривоятда: "Ўртадаги кишини ҳам", дейилган.
 Умму Салама розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ бирорта ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатласин" Имом Табароний ривояти.
 Уламолар айтганлар: "Агар пора берувчининг мақсади мусулмонга озор етказиш ёки ҳақи бўлмаган нарсани қўлга киритиш бўлса, малъундир. Борди-ю ўзининг ҳақини қўлга киритиши ёки ўзидан зулмни даф қилиш учун пора берса, малъун бўлмайди. Ҳокимнинг пора олиши ҳаромдир. У бирор бир ҳақни бекор қиладими ёки зулмни даф қиладими фарқи йўқ. Ўртасидаги киши эса пора берувчи каби мақсадига қараб баҳоланади. Агар нияти яхши бўлса, малъун бўлмайди. Борди-ю нияти ёмон бўлса, малъундир".
 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: "Ҳукмдаги пора куфрдир. Одамлар орасидаги эса ҳаромдир" Имом Табароний ривояти.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР