Тавсия қиламиз

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ

Мақолалар access_time15-май 2017, 12:53

– Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943…

САБР

Мақолалар access_time14-март 2018, 22:53

САБР     Сабр  қилсанг  ёмон  дўст  яхши  бўлади.…

Уйдан чиқиш дуоси:

Мақолалар access_time22-апрел, 12:36

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади

access_time13-август, 15:24 visibility360

«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири:"Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! 

Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -

Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"

Лаа илааҳа иллаллоҳ

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР