Тавсия қиламиз

Рамазoн ойи тунгги намозлар ва нафл ибодатлар ой

Мақолалар access_time21-май 2018, 16:21

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан…

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

Мақолалар access_time18-феврал 2019, 09:18

1. “Уф” деманг...  Аллоҳ таоло ота-онага “Уф”…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ “XЎЖА АЛАМБАРДОР” (КАМОЛОН) ЖОМЕ МАСЖИДИДА МЕҲМОН БЎЛДИЛАР

Янгиликлар access_time20-март 2019, 15:39

Бугун 20 март, чоршанба куни,  Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз…

Бомдод намозига туриш

access_time5-август 2019, 15:53 visibility1184

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз: 
«Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим.» - деди. 
Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва «Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади.» - деди. 
Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар: 
«Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг? 
Шайтон: 
«Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг!» - деб жавоб берди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР