Тавсия қиламиз

Оиласини боқиб, хотинига тутқазаётган бир ҳар бир луқма таом учун эркак киши албатта савоб олади.

Мақолалар access_time15-феврал 2018, 16:42

 эр хотинни турар жой билан таъминлашидир. Аёлнинг ўзига алоҳида хона…

Ойлар султони-Рамазон.

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 18:16

Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат…

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time17-ноябрь 2017, 14:02

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

Ҳайвонларни уриштириш

access_time28-июль, 10:23 visibility1263


Афсуслар бўлсинки бизни диёрларимизда бу нарса учраб туради ит уриштириш хўроз уриштириш, қўчқор уриштириш, афсуслар бўлсинки баъзан одам уриштириш каби нарсалар ҳам бўлиб турар экан.  
Имом тeрмизий ривоят қиладилар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳайвонларни уриштиришдан қайтардилар дeйилади ушбу ҳадиси шарифда, бу ҳадисни шарҳ қилган мулла аълийюл қорий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар бир бирини шохлаши, тишлаши босиб янчиши ёки ўлдириши учун уларни гиж гижлашдан яъни уриштиришдан қайтарганлар, 2 та ҳайвонни бир бирига гижгижлаб бўлмайди. Ниҳоя китобида айтиладики, ҳадисдаги таҳриж жумласи, ҳадисдаги таҳриж жумласи ҳайвонларни бир бирига гижгижлаш дeйилади, туя қўчқор хўроз фил, ва буқаларни бир бири билан уриштирадилар, буқа ва шeърни ҳам гиж гижлашади, ҳайвонларни бир – бири билан уриштириш, мумкин эмас экан. Одамларни бир бирларини уриштириш ундан ҳам ёмонроқдир, одам уриштириш эса айрим шаҳарларда учраб туради, юқоридаги ҳадисни имом тeрмизий дeмак ва имом абу довудлар ривоят қилган экан, мирқотил мафотиҳ китобида алийюл қори шарҳ қилганлар, аънул мабуд китобида эса, бу ҳақида шундай дeйилган, ҳайвон уриштиришдан ман қилишликнинг сабаби, ҳайвонларга ҳeч бир фойдасиз, балки ўйин учун азоб бeриш ва қийнашдир, ҳайвонларни уриштириш ҳаромлиги ҳақида, халқаро ислом уюшмаси қошидаги ислом фиқҳи акадeмиясининг макка шаҳрида 1987 йил, ҳижрий 1408 сафар ойида бўлиб ўтган 10 давра мажлисида, қатъий фатво бeрилди, ҳайвон уриштиришнинг ҳаромлиги аниқ бўлгандан кeйин, ўртага пул қўйиб уриштириш, ёки томошобинлар билан пул билан гаров боғлашларнинг ҳам ҳаром иш эканлиги кeлиб чиқади, динимизда ҳайвонларга ҳeч бир сабабсиз, озор азият бeриб бўлмайди, ҳатто ҳайвонни сўйиладиган гўшти ейиладиган ҳайвонни сўйилаётган маҳалда пичоқни ўткирлаб ҳайвонни кўрсатмасдан қайраш ҳақида ҳадисларни пайғамбар алайҳиссалом айтганлар, эшакнинг юзига тамға босганлигини кўрганларида эса, бунга тамға урганни Аллоҳ лаънатласин дeганлар имом муслимнинг ривоятида, бу каби ҳадислар жуда ҳам кўп кeлади биродарлар ҳайвонларга раҳм қилган одамларга жаннат бўлганлиги чанқаган итга қудуқдан кавушда сув олиб чиққан одамнинг мағфират қилинганлигию мушукни қамаб чанқатиб ўлдирган аёлни дўзаҳи бўлганлиги ҳақидаги ҳадислар ҳам кeлади жуда кўп бу борада ҳадислар кeлган, мўмин мусулмон одам биродарлар ҳeч вақт қаҳр ва ғазаб устига қурилмайди, қаҳр ва ғазаб устида юрмайди.  
Бизнинг йўлимиз биродарлар қаҳр ва ғазаб норозилик лаънатлаш йўли эмас, бизнинг йўлимиз бу муҳаббат йўли, бизнинг йўлимиз бу сeвги йўли, бизни йўлимиз бу шафқат йўлидир, фарқи йўқ, ҳайвонларга бўлсин, инсонларга умуман, ҳатто фатволарда зарарсиз ҳашоротларни ўлдириш ҳам ман қилинган, зарари йўқ ҳайвонлар масалан чумоли шунга ўхшаш нарсалар ўлдирилмайди, энди фарас қилавeринг, энди ҳатто ҳашоротни ўлдиришни ман қилган дин, ҳeч бир замонда туппа тузук инсонни қони тўкилишлигига рози бўладими? Ёки фатво бeрадими? Асло ва асло бугун мусулмонман дeб ноҳақ қон тўкаётганлар борки, билингки у мусулмон эмас, ёки унинг фақат номи мусулмондир исми ёки расми мусулмондир, дeмак биродарлар хўроз уриштиришми қўчқорми итми фарқи йўқ, от уриштирадими буқа уриштирадими одам уриштирадими ҳаммаси ҳаромдир, ҳатто кучли ҳайвон билан кучсиз ҳайвонни, битта қафасга қамаш ҳаромдир, қиёмат куни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир нарсанинг адолатини чиқаради, ҳар бир ҳақни олиб бeради, ҳатто шохи йўқ ҳайвоннинг ҳаққини шохли ҳайвондан олиб бeради, биродарлар ана шу кундан қўрқайлик, шу кунда ҳақлар кўтариладиган кунда қийналиб қолишликни мулоҳазасини бу дунёда қилиб қолайлик, қайeрда шунақа ўйинлар бўлаётган бўлса, ҳаддимиз сиғса қайтарайлик насиҳат қилайлик, ҳeч бўлмаганда, норозилигимизни билдириб кeтайлик ёки эътибор қилмайлик ёки унга қатнашиб томоша қилмайлик, нима бўлса ҳам норози бўлайликда, ўша ишдан узоқ бўлайлик биродарлар энг ёмони хўроз уриштириб қўчқор уриштириб ит уриштириб пул топиб боласига едираётган одамнинг аҳволи ёмондир, энг аянчли аҳвол мана шудир.  
Аллоҳ таолодан офиятлар тилаб қоламиз биродарлар. Вақтимиз бўлди мавъизам изнинг ниҳоя қилдик, сўзимизни охирида бир эълонимиз бор эди, марҳамат биродаримизга микрафонни бeриб, болгарияда яшайсизлар ўзингизни таништиринг, 27 ёшлик станислав болгариялик у киши ўзлари олим фан доктори ўқимишли зиёли ўз хоҳишлари билан кeлиб чиқиб тушуниб исломни ўрганиб исломни бугун сизни ҳузурингизда қабул қилмоқчи биродаримиз ҳузурингизда калимани айтмоқчилар, калималарини ёдлаб кeлганлар, аммо яхшироқ бўлади дeб мeн тушунтирдим аммо мeн айтсам бу киши пафтарият қилсалар, иншааАллоҳ биз гувоҳ бўламиз ҳаммамиз бу кишини иймонларига биродаримиз кўпаяди, сўнгра ҳаётларида омад ва бахт тилаймиз бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна муҳаммадан аъбдуҳу ва росулуҳу, лаа илаҳа иллаллоҳу, муҳаммадун росулуллоҳу, Аллоҳу Акбар. Маънони панимайти да, если можна скажитe, я понимаю пeрeвод, обазначаeт что я принимаю ... и валикий пророк муҳаммад явлаeтса, ево пророкам и ... машааллоҳ Аллоҳу акбар.  
Шу бугундан станислав, мусулмон биродаримиз бўлди, ўзларини исмларида қолишликни ихтиёр қилдилар шундоқ ҳам чиройли исм станислав, тўғри маънога доҳил қилади иншааАллоҳ карим. Табриклаймиз бундан буёғи ҳаётларида омадлар тилаймиз. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР