Тавсия қиламиз

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МЕЗОНИ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 19:43

— Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади,…

Фаришта

Мақолалар access_time21-май, 22:30

Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан…

НОННИНГ УВОЛИ

Мақолалар access_time15-июль 2017, 16:14

Қадимда бир бойнинг арзанда ўғли бўлган экан. Бир куни у ёзилиб бўлганидан…

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

access_time26-июль, 18:23 visibility437

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
 "Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
 Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
 Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
 "Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
 Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
 Имом Абу Довуд ривоят қилган.
 Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар".
 Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани доимо пешин вақтида ўқиганлар.
 Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
 Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.
 Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.
Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
 Бешовлари ривоят қилишган.

"Кифоя" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР